Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Ҳиндистонда сайёҳларни олиб юрадиган фил аёвсиз калтакланди - 7 Декабря 2017
.
Интернет тармоғида уч нафар одам боғлаб қўйилган филни кетма-кет тарзда калтаклашгани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Айтишларича, жониворлар эгаси бу орқали уларга инсонларга бош эгишлари кераклигини тушунтирар эканлар.

Ушбу даҳшатли ҳолат “Save The Asian Elephant's” ҳайрия ташкилоти аъзоси томонидан кадрга муҳрланган. Фил соҳибларининг ягона мақсади уни келгусида сайёҳларни ташиб юришга мажбур қилишдир.

Калтаклаш жараёни фил азобларга чидай олмай ерга ётиб олганидан кейин ҳам давом этаверган. Кадрлар муаллифининг айтишича, калтаклаш натижасида филнинг орқа оёғи синган.

Интернет тармоғида тарқалган ушбу видеодан кейин фойдаланувчилар филларга нисбатан шафқатсиз муносабатнинг тўхтатилишини талаб қилмоқдалар. Шунингдек, хабарда ташкилот раҳбари сайёҳларга филлар хизматидан воз кечишни таклиф қилган.
СЎНГГИ ХАБАРЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017