Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Испанияда банан ортилган контейнерларда 250 млн долларлик гиёҳванд модда аниқланди - 5 Декабря 2017
.
Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари Альхесирас шаҳрида деярли 6 тонна кокаин аниқлашди. Бу ҳақда Испания ички ишлар вазири Хуан Игнасио Зоидо твиттерда маълум қилди. “Альхесирасда деярли 6 тонна кокаин мусодара қилинди. Кокаин партиясининг бозор қиймати 210 млн еврони ташкил қилади”, деб маълум қилган Зоидо. Бу қиймат 250 млн долларга тенг. Кокаин Испанияга Колумбиядан банан ортилган контейнерларда келтирилган. Кокаинни аниқлаш бўйича операция Испания миллий гвардияси ва божхона хизмати билан биргаликда ўтказилган. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, аниқланган кокаин партияси Испанияда охирги 18 йил ичида ушланган энг йириги бўлди. Гиёҳванд модда 1 кг дан қилиб брикет кўринишида қадоқланган ва устига етказилиши керак бўлган жойни билдирувчи белгилар қўйилган бўлган.   Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса юзасидан 3 киши, жумладан контейнерларга эгалик қилувчи транспорт компанияси раҳбари ҳибсга олинган. Таъкидланишича, яна бир неча ҳибсга олишлар амалга оширилиши мумкин. Los 5.883 kilos de cocaína intervenidos en Algeciras por la @guardiacivil y @aduanassva alcanzarían un valor en el mercado de 210 millones de euros. pic.twitter.com/xtWo7Bg7Lk — Juan Ignacio Zoido (@zoidoJI) December 5, 2017
СЎНГГИ ХАБАРЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017