Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Колумбияда рекорд даражадаги вазнга эга чақалоқ дунёга келди - 7 Декабря 2017
.
Болакайнинг исми-шарифи Исаак Дэвид Гуэрра Мачакон. У 2017 йил 2 декабр куни Колумбиядаги туғруқхоналардан бирида туғилди. Туғилди-ю, дунёга машҳур бўлиб кетди. Сабаби, у 6,5 килограмм вазн, 60 сантиметр бўй билан ёруғ дунё юзини кўрди. Чақалоқни кунига етти-саккиз марта овқатлантириш керак бўляпти. Қолаверса, болага 5 ойлик чақалоқларга тўғри келадиган «подгузник»лар сотиб олишга мажбур бўлишяпти.

— Мен бунақанги каттакон фарзандни дунёга келтираман деб сира ўйламагандим, — дейди чақалоқнинг онаси Диана Мачакон. — Лекин барибир хурсандман. Чунки болам соғлом туғилди…
Туғруқни амалга оширган акушер-гинекологнинг гапига қараганда, туғилган пайт болакай нафас олишга анча қийналди. Бу ҳолат йирик туғиладиган болаларнинг барчасида учрайди. Ҳозир эса чақалоқ ўзини жуда ҳис этмоқда. Врачлар ҳазил аралаш Исаак Дэвид Мачакон уйга ўз оёғи билан юриб кетишига умид боғлашяпти.

Манба: Hordiq.uz
СЎНГГИ ХАБАРЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017