Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Ноябрда инфляция 2 фоизни ташкил этди - 7 Декабря 2017
.
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Инфляциянинг ойлик кўрсаткичлари мамлакатда илк бор эълон қилинмоқда.

Ноябрда товарлар ва хизматлар учун истеъмол нархлари ўртача 2 фоизга кўтарилди. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,4 фоизга ва хизматлар 0,5 фоизга ошган. Солиштириш учун: 2016 йил ноябрида истеъмол маҳсулотлари 0,8 фоизга кўтарилган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари даражасининг ўзгаришига мавсумий омиллар таъсир этди. Бирмунча сезиларли даражада помидор ва бодринг маҳсулотлари нархлари — 60,6 фоиз ва 54 фоизга, узум — 19,8 фоизга, олма — 14,1 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, сабзи — 17,2 фоизга, пиёз — 13,9 фоизга, карам — 12,9 фоизга ва картошка — 1,1 фоизга арзонлашди.

Шунингдек, тухум — 7,9 фоиз, чой ва кофе — 2,4 фоиз, сарёғ — 2,3 фоиз, буғдой уни — 2,2 фоиз, сут маҳсулотлари — 2,1 фоиз, қандолат маҳсулотлари — 1,9 фоиз, мол гўшти — 1,6 фоиз, қўй гўшти ва гуруч — 1,2 фоиз, ўсимлик мойи — 0,8 фоизга қимматлади. Мош — 5,7 фоиз, ловия — 5,1 фоиз, парранда гўшти — 4,4 фоиз, балиқ — 3,7 фоиз, гречка ва бошқа ёрмалар — 1,4 фоиз ҳамда шакар — 0,4 фоизга арзонлашди.

Бир ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,4 фоизга қимматлашган. Ўсиш ўтган йилнинг ноябрига нисбатан юқорироқ бўлди (1,8 фоиз). Ўсишга асосан бензин нархининг кўтарилиши (ўсиш ўртача 39,7 фоиз) билан боғлиқ.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг бошқа турларида ҳам нархлар ўсиши кузатилди. жумладан дори воситалари — 4,8 фоиз, кийим-кечак — 2,9 фоиз, қурилиш материаллари — 2,6 фоиз, заргарлик буюмлари — 2,4 фоиз, оёқ кийими — 2,2 фоиз, шахсий гигиена товарлари — 2,1 фоиз, ювиш ва тозалаш воситалари — 1,8 фоизга қимматлашди.

Аҳолига пулли хизматларни кўрсатиш соҳасида ноябрь ойида 0,5 фоизлик ўсиш қайд этилди. 2016 йил ноябрида тарифлар 0,4 фоизга ошган эди.

Мазкур соҳада маиший хизматлар тарифларининг 2 фоизга, хорижий тиллар курсларида ўқиш нархининг 2,2 фоизга ўсиши асосий инфляцион омил бўлди.

Манба: Gazeta.uz
СЎНГГИ ХАБАРЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017