Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Покистон шимолидаги портлашда 6 киши ҳалок бўлди - 5 Декабря 2017
.
5 декабрда Покистон шимолидаги теракт оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар бермоқда.  Маълумотларга кўра, воқеа Афғонистон билан чегарадош бўлган Шимолий Вазиристоннинг Мир-Али шаҳрида содир бўлган. Портлашга йўл четига қўйилган мотоциклга ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб бўлган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар. Покистонда охирги йирик теракт 1 декабрда содир этилганди. Ўша терактда 4 нафар қуролланган киши Пешовардаги университет шаҳарчаси ҳудудига кириб, у ердаги талабаларни ўққа тутган. Ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 40 га яқин киши жароҳат олган. Барча босқинчилар йўқ қилинган. Ҳужум учун жавобгарликни “Толибон”нинг Покистондаги қаноти ҳисобланган “Таҳрик-и Толибон Покистон” жангарилари ўз зиммасига олган.
СЎНГГИ ХАБАРЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017