Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Президент судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонини имзолади - 7 Декабря 2017
.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тарихда илк бор Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди.

Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади. ​​
СЎНГГИ ХАБАРЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017