Fartuna.Uz
Главная Музыка Новости
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
.
Америкалик психологларнинг аниқлашича, уйқунинг йўқолиши тушкунлик билан курашда ёрдам беради. Мақола «The Journal of Clinical Psychiatry» нашрида эълон қилинди.
Олимлар 66 та мустақил тадқиқотни статистик таҳлилдан ўтказишиб, унинг давомида уйқусизликнинг тушкунликка таъсири ўрганилди. Тегишли илмий изланишлар «PubMed» ва «PsycINFO» маълумотлар базасида “уйқунинг йўқолиши” ва “тушкунлик” муҳим сўзлари ёрдамида қидирилди. Тадқиқот, агарда муаллифлар уйқунинг йўқолишини тушкунлик ҳолатининг эҳтимолий терапияси сифатида амалиётда қўллашган бўлса, таҳлил тўпламига киритилди.
Маълум бўлишича, уйқунинг бутунлай ёки қисман бузилиши тушкунлик ҳолати асоратларини енгиллаштирган, бу, психологларнинг фикрича, шундай “терапия” самарали эканини тасдиқлайди дея хабар беради Kun.uz.
Аввалроқ америкалик тиббиётчилар тизимли равишда уйқуга тўймаслик қандли диабет ва юрак-қон томир тизими касалликларидан азият чекувчи инсонларда инсульт туфайли ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини оширишини аниқлашганди. Мутахассислар бундай беморларга бир суткада камида олти соат ухлашни тавсия қилишган.
Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз.
СЎНГГИ МАКОЛАЛАР
Олимлар уйқусизликнинг асосий фойдасини аниқлашди
Бойиб кетишни хоҳлаганлар учун маслаҳатлар
Қаддингизни тик тутиб юришингиз учун 9 тавсия !
Agar yoningizda konserva ochqichi bo‘lmasa, nima qilish mumkin?
Kundalik ratsionimizdagi zaharli moddalar
Яндекс.Метрика
Fartuna Media Group © 2017